03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Агросектор
21 Апр  2020 1016

Ёшлар далада иш бошлади

Тошкент вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор лойиҳалар амалга ошириляти.

Вилоятнинг Бўка туманида «Ҳар бир ёшга - бир гектар» лойиҳаси доирасида «Бўка» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган жами 77,6 гектар ер ишсиз 160 нафар йигит-қизлар ва эҳтиёжманд ёш оилаларнинг 40 тасига ажратиб берилди.  Уларнинг ҳар бири эса 2 нафардан ёшни ишга жалб қилиши натижасида 250 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

Айни пайтда йигит-қизлар турли сабзавот кўчатлари ва уруғларини ерга қадашмоқда.

Шу кунгача Бўка, Тошкент, Оҳангарон ва Паркент туманларида ҳам «Ҳар бир ёшга – бир гектар» акцияси асосида ишсиз юрган йигит-қизларнинг ҳар бирига сувли майдонлардан 20 сотихдан бир гектаргача ер ажратилди. Уларга мевали дарахт кўчатларини экишга зарур техникалар билан ёрдам бериляпти. Умуман ҳозиргача жойларда 315 нафар ёшга 152,5 гектар ер берилди.

Тошкент туманида «Манзилли режа» лойиҳаси асосида «Чувалачи» ҳудудидаги фермер хўжаликлари томонидан 5 нафар йигит-қизга суғориладиган ерлардан жами 2,5 гектар ер берилди.

18-30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  қатор лойиҳалар турмушга жорий этилди. Ёшлар асосан агрокластерлар, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, томорқачилик, хусусан, иссиқхона хўжаликларига ишга жойлаштирилаяпти, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech