17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
4 Мар  2019 1409

Ёши катта аёлни автобусдан тушириб юборганлар ҳайфсан олди

Ижтимоий тармоқларда яна жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видео тарқалганди. Олдингисида ногирон одамни автобусга чиқаришмаганди.

 

Бунисида 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачи кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборган. Воқеани “Тошшаҳартрансхизмат” шошилинч тарзда комиссия тузиб, ўрганиб чиққан. Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинган.

Ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузгани, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб ҳайфсан эълон қилинган.

“Бироқ ҳайдовчи ва чиптачи сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган. Аёл у текинга автобусдан фойдаланиш ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган”, дейилади хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech