21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Транспорт
5 Апр  2019 1355

Ёш мутахассислар учун замонавий ўқув-машғулот майдони

“Ўзбекистон темир йўллар” АЖ томонидан тизимидаги электр тармоқларида маҳнат қилаётган ёш мутахассисларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент электр таъминоти масофасининг “Раҳимов” стансиясидаги навбатчилик пунктида намунавий ўқув-машғулот майдони ташкил этилди, деб хабар бермоқда жамият матбуот хизмати.

 

Бу ўқув-машғулот майдони контакт тармоғининг асосий таркибий қисмлари бўлган темир-бетон таянчлар, консоллар, изоляторлар, кесгич деталлар ҳамда контакт симларининг ҳақиқий намуналаридан йиғилган яхлит мажмуа бўлиб, бу ерда мавсумий профилактик таъмирлаш ишларини ёш мутахассисларнинг ўзлари мустақил равишда бажариш имкониятига эга.

Эндиликда ҳимоя воситалари ва асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланган ҳолда таъмирлаш ёки тиклаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ўқув-машғулотлари, касбий билим синовлари ушбу майдонда олиб борилмоқда.

Майдонда электровоз ток қабул қилгич ускунаси (пантограф) ҳам ўрнатилган. Бу, ўз навбатида, ишчи-ходимларга пантограф ҳаракатида содир бўлиши мумкин бўлган носозликларни ўрганиш имконини беради. Бундан ташқари, майдонда контакт тармоғида кучланишни масофадан ўчириш мосламаси ҳам мавжуд. Албатта, бу стансия навбатчиларини масофадан бошқариш тизимига амалий ўргатиш учун жуда муҳим воситадир.

Ўқув-машғулот майдонида ўзаро ҳамкорликда Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалари ҳам ўз амалий билимларини оширади.

Шу кунгача бу ерда Ховос, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Қўқон ва Термиз электр таъминоти масофалари ўрта бўғин раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech