22 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,3 °C

Кейинги авлод
6 Янв  2019 454

Ёш истеъдодларни аниқлаш

Халқ таълими вазирлигининг кўрик-танловларида ёш истеъдодлар барчани хушнуд этди.

Техник ижод ва ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида ёш новаторларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш учун ХТВ томонидан «Youth techno art-2018» фестивали ўтказилди. Унинг ҳудудий босқичларида 4,2 минг нафар мактаб ўқувчиси ва «Баркамол авлод» болалар марказлари тарбияланувчилари иштирок этди. Улар бешта йўналиш бўйича мусобақалашдилар. Тошкентда бўлиб ўтган финалда Термиз туманидан Асадбек Ҳасанов (автомобилларни моделлаштириш), Тошкент шаҳридан Азизулло Комилжонов (авиаракеталарни моделлаштириш), Намангандан Турсунбой Абдулбориев (электрон ўйинчоқлар), Навоийдан Суҳроб Ҳайдаров (робототехника) ва Шофиркон туманидан Ҳайдар Рафиқовлар (радиотехника, электроника ва алоқа) энг яхшилари деб тан олинди.

Шунингдек, ўтган йилнинг март ойида бошланган «Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири» кўрик-танловининг республика босқичи якунига етди. Унда 5-10-синф ўқувчиларидан 3 минг нафари қатнашган бўлса, шундан 14 нафари тўртинчи босқичга чиқди. Бу босқичда уларга Ватан, муҳаббат ва инсонпарварлик, атроф-муҳит ва жамият ҳаёти ҳақида шеърлар ёзишга тўғри келди. Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Севинч Омонова кўрик ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Саида Бойназаровага насиб этган бўлса, учинчи ўринни Самарқанд вилояти Ургут тумани 142-мактаб ўқувчиси Шаҳзода Ашрапова эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech