02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Агросектор
25 Мар  2020 345

Ёрдамчи хўжаликлар кенгаймоқда

Норин-Фарғона ирригация тизими бошқармаси Фарғона вилоятининг 9 та туманидаги экин майдонларига сув етказиб беради.

Бу йилги баҳор мавсумида 2 777 гектар майдонга нам суви бериш режалаштирилган. Шу кунгача 2 000 гектарга яқин майдон тайёрланиб, нам суви бериш якунланди.

Бошқармада 17 та сув тақсимлаш бўлими бўлиб, ҳар бирининг қошидаги ёрдамчи хўжаликда биттадан иссиқхона ташкил қилинган. Ушбу иссиқхоналарда лимон ва мандарин кўчатлари ўстириляпти. Кўчат ораларида эса қалампир, помидор, бодринг ҳамда турли кўкатлар парвариш қилинмоқда.

Бундан ташқари сув тақсимлаш бўлимлари қошида сунъий балиқ кўллари ҳам ташкил қилинди. Шунингдек, 300 бошга яқин қўй, 10 бош қорамол, 16 бош қуён, 340 та товуқни йил охирига бориб икки ҳиссага кўпайтириш мўлжалланган.

Катта Андижон каналининг 4-, 5-, КВ-1, Сўх-тармоғи ва Бағдод сув тақсимлаш бўлимларида эса 1 500 тадан жами 7 500 га яқин ўрдак боқиляпти. Ирригация тизими бошқармаси моддий-таъминотини мустаҳкамлашда, ҳамда ходимлар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришда ёрдамчи хўжаликлар қўл келаяпти, деб хабар беради Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech