29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Хавфсизлик
1 Апр  2020 1096

Йўл қоидаси бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим

Автотранспорт ҳаракатланишига нисбатан ўрнатилган тақиқни бузганларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 31 март соат 20.00 дан 1 апрель 7.00 гача Тошкент шаҳар йўлларида 168 та тегишли рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган автомобиллар аниқланди. Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисми «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» бўйича баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ хабарига кўра, жами 27 107 та автотранспорт воситалари текширилган бўлиб, шундан 1 912 та турли хил ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Улардан 766 таси бевосита карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ, тегишли рухсатсиз (стикерсиз) ҳаракатланган автомобиллар сони 168 тани ташкил этди. Жарима майдончасига жойланган автотранспорт воситаларининг умумий сони 545 тани ташкил этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech