01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
21 Апр  2020 1753

ЙҲТ ўлимга олиб келди

Қашқадарёда «Spark» ва «Зил» автомашиналарининг тўқнашуви содир бўлиб, ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди.

2020 йил 20 апрель соат 21:30 да «Spark» русумли автомашинасини «Косон-Муборак» йўналиши бўйлаб бошқариб кетётган 32 ёшли ҳайдовчи А-380  йўлнинг 121 километрида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада   41 ёшли ҳайдовчининг бошқарувида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган бўлган «Зил» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

«Spark» автомашина ҳайдовчиси ҳодиса жойида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech