05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Саломатлик
9 Апр  2020 495

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари барчани бирдамликка чақирди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс "Дунё" АА мухбирига берган интервьюсида ўзбек халқини бирдам бўлишга ва коронавирусга қарши курашда ҳукуматга ҳар томонлама ёрдам беришга чақирди.

– Биз кўпинча бир-биримизга тилайдиган сўзларнинг маъноси ҳақида ўйлаймизми? Тинчлик, осойишталик, соғлиқ ... Ўйлайманки, сўнгги кунларда биз ушбу эзгу сўзлар маъносини янада теранроқ тушуна бошладик.

Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг саломатлигимиз оиламиз ва жамият учун бебаҳодир. Шунинг учун ҳозирги кунда Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан инсонлар саломатлигини ўйлаб қилинаётган ишларни муҳим ва зарур чоралар деб биламан. Ҳар биримиз ушбу жараёнда фаол иштирок этишимиз керак.

Ўзбекистоннинг бойлиги нимада? Баъзилар буни маданий мерос ёки гўзал табиати деб билишади. Аммо мамлакатнинг энг муҳим бойлиги бу унинг халқидир. Ушбу қийин даврда барчанинг ҳаётини сақлаб қолиш муҳим. Биз нафақат ўзимизга, балки бошқаларга ҳам ғамхўрлик қилишимиз керак ва бу ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Илтимос, ташқарига чиқаётганда ва машинага ўтирганда, ниқоб тақишни унутманг.

Ҳа, Ўзбекистонда жуда кўп ишлар қилинмоқда. Аммо касаллик тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда, эртанги кун ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. COVID-19 пандемияси тугайди ва мамлакат иқтисодиётини қайта «оёққа» турғазишни бошлаш керак бўлади.

Шунинг учун ҳукумат иқтисодиётни тежаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим чораларни кўрмоқда. Биз, биргаликда ҳаракат қилсак, катта натижаларга эришишимизга ишонаман.

Айтмоқчиманки, Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этади. Қўшимча молиявий ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқамиз ва мавжуд инқирозни бартараф этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга имкон даражасида маблағларни йўналтирамиз.

Яна бир бор барчага сиҳат-саломатлик ва тинчлик тилаб қоламан!

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech