06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Саломатлик
4 Апр  2020 1409

Янги юқори технологик ишлаб чиқариш

Инновация вазирлиги ИВЛ қурилмаларини ишлаб чиқариш учун технология трансферини амалга оширди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Словакиянинг Chirana компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Бобохоновнинг айтишича, ИВЛ қурилмаларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойида бошланади. Тошкентнинг Бектемир туманида ишлаб чиқариш участкаси қурилишини якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига қадар режалаштирилган.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва 30 иш ўрни яратилади. Иккинчи босқичида эса 6 миллион долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари очилиши кутилмоқда.

– Ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ҳозирда жаҳоннинг 12 мамлакатида ишлаб чиқарилади, – дейди «CHIRANA+» компаниясининг бош директори Василий Шимко. – CHIRANA бренди дунёда энг машҳур олтита бренддан бири саналади. Аппаратларимиз бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади.

Коронавирус туфайли мамлакатдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1 000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектор ва нафас олиш контурлари, ҳамда     1 000 дона бир мартали бактериал-вирусли филтрлар беғараз мақсадда топширилади.

Ҳозирда шу ишларни амалга ошириш мақсадида «CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, компания мамлакатда ягона юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Бундай ишлаб чиқариш Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилади.

Бундан ташқари, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатиш маркази яратилиб, ИВЛ (ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати) ва НДА (наркоз-нафас олиш аппарати) қурилмалари учун ноёб, мобил ва замонавий сервис хизмати ташкил этилади.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонда сотиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech