29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
14 Мая  2020 286

Янги қудуқ атрофида қурилиш бошланди

«Тўмарис» конида кунлик 200 минг куб метр газ олинадиган янги қудуқ очилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Тўмарис» газ конденсат конидаги 5-сонли қидирув қудуғида бурғулаш ишлари тугатилди.

Қудуқнинг 2025-2040 метр очиқ ўзанида юра даврининг XVa маҳсулдор қатламида ўзлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада қудуқдан кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ олинишига эришилди. Бурғулаш ишлари «Олот НГҚЭ» МЧЖ томонидан олиб борилди.

Маълумот учун: «Тўмарис» газ конденсат кони Бухоро Вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил декабрь ойида ишга туширилган.

Шунингдек, «Тўмарис» конида газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди. Бу ерда қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олиш ишлари йўлга қўйиляпти.

Шунингдек, бирламчи тозаланган табиий газни, «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасигача етказиш мақсадида, йиллик қуввати 500,0 миллион м³ бўлган табиий газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди.

Бунда асосий мақсадлардан бири диаметри Ø-325х10 миллиметр, узунлиги 44,0 километр бўлган «Тўмарис-Саватли» газ қувуридан табиий газни ўтказувчанлик самарадорлигини оширишдир.

Қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи ташкилот «Муборакнефгазмонтаж» АЖ томонидан олиб бориляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech