19 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,1 °C

Таълим
7 Дек  2019 1208

Янги ўқув йилидан спорт соҳаси учун янги таълим йўналишларида кадрлар тайёрланади

Хабарингиз бор 5 декабрда Президентимизнинг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

Маълумот учун, бугунги кунда юртимиздаги 20 та ОТМда 15 та таълим йўналиши ҳамда 17 та ОТМда 5 та спорт мутахассислигида кадрлар тайёрланмоқда.

Биргина  жорий ўқув йилида давлат буюртмаси асосида спорт йўналишида бакалавриатнинг кундузги шаклига 3660 нафар, сиртқи таълимга 1535 нафар ҳамда магистратура мутахассислигига 128 нафар – жами 5323 нафар талаба қабул қилинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech