11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Кейинги авлод
20 Авг  2019 2127

Мактабларда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech