25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Мамлакатимизда
28 Мар  2019 968

Янги марказ оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади

Наманган вилоятининг Поп туманида аҳолини тадбиркорликка йўналтиришга кўмаклашувчи “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази” ишга туширилди.

Мазкур марказ Президентимизнинг Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид қарори ижроси доирасида акциядорлик тижорат Халқ банкининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиши, оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши, ҳудудда янги иш ўринларининг яратилишида ушбу марказ муҳим аҳамият касб этади.   

Таъкидлаш лозимки, Поп туманида тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Поп туманида мавжуд 77 та маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган банк ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, тадбиркорлик билан шуғилланиш ниятидаги фуқаролар рўйхати шакллантирилмоқда. Айни пайтгача ўрганишлар натижасида 2 мингдан ортиқ хонадон эгалари               28.0 млрд. сўмликдан ортиқ имтиёзли кредит олиш истагини билдирган. 

Биргина март ойи давомида Поп туманидаги тижорат банклари томонидан 283 та лойиҳага 4 млрд 413 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида Поп тумани бўйича 300 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Марказнинг очилиш маросими доирасида тумандаги тарбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech