25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Янги логистика маркази йилига 3 млн. тонна юк қабул қилиш имкониятига эга бўлади

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Латвиянинг СИА“СВ Гулбис” компанияси раҳбари Вячеслав Новиков билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзтемирйўлконтейнер” аксиядорлик жамияти ҳудудида чет эл инвестицияси асосида замонавий логистика марказини ташкил этиш бўйича музокара олиб борилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, логистика марказининг умумий майдони 16 гектар бўлиб, 20 минг кв.м контейнер терминали учун ажратилган. Бу ерда 25 минг кв.м.да ёпиқ турдаги омбор, 14 минг кв.м.да ёғоч ва метал маҳсулотларини сақлаш учун мажмуа қурилади. Шунингдек, ҳудудда сервис маркази, божхона хизмати, омборларни бошқариш тизими, маъмурият биноси каби иншоотлар қад ростлайди. Янги ташкил этилаётган логистика маркази йилига 3 млн. тонна юк қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Эътиборлиси, бу ерда қўшимча 350 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Юк саройида юк автомобиллари учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилиб, у ерда Швеция ва Германия давлатларининг техника ва технологияларини ўрнатиш кўзда тутилган. 
Логистика марказида темир йўл вагонларни саралаш, ортиш ва тушуриш ишлари, юкларни сақлаш, рўйҳатдан ўтказиш, маркировка хизматлари кўрсатилади. Марказни жорий йил сўнггида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Учрашувда СИА “СВ Гулбис” компанияси ва “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида меморандум имзоланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech