14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Транспорт
15 Июл  2019 663

Янги кўприк фойдаланишга тайёр

Хабарингиз бор “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Кўприкқурилиш” трести УК мутахассислари томонидан Оҳангарон ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасида, шу кунгача ҳали юртимизда қўлланилмаган 3 поғонали йўл ўтказгич қурилмоқда.

Эътиборлиси, лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманларига элтувчи умумий узунлиги 19,2 км. бўлган янги замонавий магистрал ҳам бунёд этилди. Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги қарорига мувофиқ мазкур йўналишда кўприксозлар томонидан Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи автомобиллар учун мўлжалланган янги кўприк қад ростлади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Лойиҳалаштириш ишлари “Боштранслойиҳа” АЖ муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Кўприкнинг умумий узунлиги 256, кенглиги 30,8 метрни ташкил этади. Мазкур иншоот 6 йўналишда автомобиллар ҳаракати учун мўлжалланган. Шунингдек, кўприкни барпо этишда пиёдалар йўлагига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қурилиш-монтаж ишлари “13-кўприкқурилиш отряди” ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech