21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,2 °C

Спорт
14 Окт  2019 1858

Яна бир спортчимиз Токио-2020 олимпиадасида иштирок этади

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам спортчилар иштирок этди.

Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил 1.96 метр баландликни забт этиб, олтин медаль қатори Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Ушбу йўналишда Токио Олимпиадасининг нормативи айнан 1.96 метрни ташкил этарди. Ушбу йўналишда Надия Дусанова 1.85 метр билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Шу тариқа Светлана Радзивил фаолиятида тўртинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда. Радзивил бунгача Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио (2016) Олимпиадаларида ҳам иштирок этган эди. Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган ўн биринчи йўлланмасидир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech