23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,5 °C

Транспорт
16 Янв  2019 4669

Яна бир қулайлик: энди Бухородан Хивага поезд қатнайди

Сайёҳликни ривожлантиришда транспорт энг муҳим восита ҳисобланади. Ундаги сервис ва шарт-шароитлар юқори дажарада ташкил этилган бўлса, меҳмонларнинг юртимизга бўлган муносабати ҳам ижобий томонга ўзгаради.

 

Кўҳна Хивани мамлакатимизнинг бошқа тарихий ҳудудлари билан боғлаш, сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Бухоро-Хива тезюрар йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Поезд 12 та вагондан иборат бўлиб «Эконом», «Бузнес» ва «VIP» турларига бўлинган. Шинам, ёруғ ва барча қулайликларга эга вагонлар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган. Унда вагон-ресторан ҳам бор, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Поезд бугундан бошлаб Бухоро - Хива йўналишида ойнинг тоқ саналарида, соат 12:05 да Бухоро вокзалидан жўнайди ва 17:50 да Хива вокзалига етиб боради. Хива – Бухоро йўналишида эса ойнинг жуфт саналарида, соат 08:45 да Хива вокзалидан жўнаб, соат 14:48 да Бухорога етиб боради.

Ушбу янги йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши натижасида қадимий шаҳарларимиз Самарқанд, Бухоро ва Хива ўзаро бир йўлда бирлашди. Бу юртимиз аҳолиси ҳамда чет эллик меҳмонлар учун янада кўплаб қулайликлар яратади.

2018 йил «Ўзбекистон темир йўллари» актсиядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 35,9 миллион АҚШ доллари бўлган улкан лойиҳа қисқа муддатда амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Урганч вокзалидан Хива шаҳригача умумий узунлиги 33,78 км (асосий йўл 29,6 км) бўлган янги темир йўл ётқизилди. Бундан ташқари, Хивада бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга замонавий вокзал ҳам қуриб битказилди. Бугунги кунда Самарқанд, Қарши, Бухоро ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларига мунтазам қатнови йўлга қўйилган «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларининг келгусида Хивага ҳам ҳаракатланаши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech