21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Хавфсизлик
23 Апр  2019 596

Яна бир она ўз фарзандини сотаётган вақтда қўлга олинди

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Жарариқ маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Х.У. 2019 йил 17 март куни туғилган ўғлини, ўз жигарбандини сотмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кеча, 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Х.У. ўз ўғлини фуқаро Н.Н. исмли аёлга 4 млн. сўмга сотиб, келишилган пулнинг 1 млн. сўмини “Хўжагузар” маҳалласида олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech