19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
1 Фев  2019 1627

Яна асоссиз қарздорлик, яна электр таъминотидан

Фарғона вилояти Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятига Кичик Қашқар қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Қорабоев ёзма шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Унинг мурожаатида ёзилишича, фуқарога туман электр тармоқлари корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ёзилган.

Мазкур мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси ва жамият мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, Қ.Қорабев ўз хонадонидаги эски русумдаги электр ҳисоблагични алмаштириш мақсадида электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат қилган ва ҳисоблагич тармоқдан ечилиб, ўрнига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилган. Бироқ янги ҳисоблагич маълумотлари корхонанинг компьютер базасида кўринмай қолган, ёки киритилмаган.

Бу ҳолат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро Қ.Қорабоевга ёзилган 9316 кВт ёки 2 129 637 сўм қарздорликнинг олди олинди ва янги электр ҳисоблагич корхонанинг компьютер дастурига киритилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech