03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,6 °C

Саломатлик
5 Апр  2020 692

Яна 5 нафар, жами эса 30 нафар бемор соғайди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган жами 298 нафар бемордан 30 нафари буткул соғайди.

Бугнунги кунда карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олинган ва тиббиёт ходимларининг назорати остида. 

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз томонидан қатъий олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда қўл келмоқда.

Сўнгги марта ушбу инфекция тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитда карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech