07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Саломатлик
21 Мая  2020 321

Яна 35 бемор соғайди

Тошкент шаҳрида 35 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2407 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 31 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб,реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 3 нафари эркак, 1 нафар аёл бўлиб, улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Тошкент шаҳрида соғайганлар сони эндиликда 848 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 407 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech