14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Туризм
14 Авг  2019 451

Яна 20 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилмоқда.

Фармондан кўзланган мақсад – туризм соҳасида амалга ошираётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туристик инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш орқали республикага келаётган хориж фуқаролари оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорида миллий туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш, туризм соҳаси кадрлар салоҳиятини кучайтириш ҳамда 2019-2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепциясини амалга татбиқ қилиш.

Янги Фармонга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан яна 20 та давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим йўлга қўйилади. Қуйида уларнинг рўйхатини келтириб ўтамиз:

  1. Антигуа ва Барбуда
  2. Барбадос
  3. Белиз
  4. Гренада
  5. Доминикан Республикаси
  6. Мексика Қўшма Штатлари
  7. Гватемала Республикаси
  8. Гондурас Республикаси
  9. Коста-Рика Республикаси
  10. Куба Республикаси
  11. Никарагуа Республикаси
  12. Панама Республикаси
  13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
  14. Эль-Сальвадор Республикаси
  15. Сент-Винсент ва Гренадин
  16. Сент-Люсия
  17. Багамских Ороллари Ҳамдўстлиги
  18. Доминика Ҳамдўстлиги
  19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
  20. Ямайка 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech