04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Саломатлик
1 Июл  2020 185

Яна 186 нафар бемор соғайди

Бугун юртимизнинг учта ҳудудида 186 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди.

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 46 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 25 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 64 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 44 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 186 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3 369 нафар бемор соғайди.

Қорақалпоғистон Республикасида эса COVID-19дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.

Хоразмда энди коронавирусдан соғайганлар сони 302 нафарни ташкил қилади.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 569 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3 369 нафар бемор соғайди.

Хоразм вилоятида эса COVID-19дан тузалганларнинг сони 302 нафарга етди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 240 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида эса 67 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди.

Шу тариқа, бугун 186 нафар бемор COVID-19дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 682 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech