28 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Спорт
6 Дек  2019 700

ХТВ ва ЎФА мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) ва Ўзбекистон Футбол Aссоциацияси (ЎФА) ҳамкорликда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича мактаб мусобақаларини ўтказади, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовни қабул қилди. Учрашув давомида ёшлар ўртасида футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Шерзод Шерматов ва Равшан Эрматов икки ташкилот ўртасидаги болалар футболини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, томонлар мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда футбол мусобақаларини ўтказишни режалаштириб олди. Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, ушбу турнирларга янги истеъдодларни излаётган селекционерлар ташриф буюради. Иқтидорли болалар ихтисослаштирилган футбол мактабларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик ушбу йўналишда ЎФА билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг адолатли танланишини таъминлаш зарурлиги ва бу мамлакатимизда футбол ривожига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Кейинги ҳафтадан бошлаб, ЎФА Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон минтақаларида футбол фестиваллари ўтказишни бошлайди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech