17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Кейинги авлод
5 Янв  2019 254

Хорижий тилларни ўқитадиган махсус курслар кимлар учун?

Эндиликда хорижда ўқийдиган ёшларга чет тилларини ўқитадиган махсус курслар очилади. Бу ҳақда Президент қарорида қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни, айниқса, республика ҳудудларида хорижий тилларга ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни хорижий – инглиз, немис, француз ва бошқа тилларга ўқитиш махсус дастурлари асосида мақсадли курслар ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech