18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Мамлакатимизда
29 Апр  2019 1112

Хоразмдаги ўқитувчиларни иссиқхона ўрнатишга мажбурлангани ўз тасдиғини топмади

Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Хива туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига туман ҳокимлиги босими остида мактаб директори томонидан иссиқхоналарни мажбурий тарзда ўрнатилаётганлиги ҳақидаги маълумот ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, мактаб педагог ходимлари ва ишчилари орасида мамлакатимизда томорқалардан самарали фойдаланиш ва банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда уйда парранда, товуқ, қуён боқиш, иссиқхоналар қуришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.

15-сонли умумтаълим мактаби ходимлари билан суҳбатда уларни ҳеч ким мажбурий тарзда иссиқхона сотиб олишга ундамаганлиги аниқланди.

Мактаб директорига мазкур масала бўйича хорижлик журналистлар қўнғироқ қилган ва мажбурий иссиқхона ўрнатиш ҳолати йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалардан бири ўқитувчиларни мажбурий обуна ва меҳнатга жалб этишни тўхтатишдир.

Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият юритувчи ходимларни турли мажбурий тадбирларга жалб этилганда http://ustozovozi.uzedu.uz/ тизими орқали вазирликка ёки маҳаллий прокуратура органларига мурожаат қилишларини сўрайди, дейилади вазирлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech