06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,9 °C

Саломатлик
26 Мая  2020 482

Хоразм ғалаба қозонди

Бугун юртимизда 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Пойтахтимизда 15 нафар, Андижонда 2 нафар, Хоразмда 3 нафар, Наманганда 7 нафар ҳамда Самарқандда 2 нафар, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари 26 ёшли эркак, яна 1 нафари 45 ёшли аёл.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда.

Тошкентда шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайиб, айни пайтда даволанаётганлар 426 нафарни ташкил этмоқда.

Андижонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан.

Андижонда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

Хоразмда бугун тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди. Хоразм коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди.

Наманганда шифо топганларнинг 5 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 75 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги 17 ёшда.

Наманганда айни пайтга қадар 247 нафар бемор соғайиб, даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят ҳам коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга яқин турибди.

Самарқандда тузалганлар 30 ёшли ва 24 ёшли эркак бўлиб, эндиликда Самарқандда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил этади.

Шундай қилиб, бугун 29 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 636 нафарни ташкил этади деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech