18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,7 °C

Хавфсизлик
20 Мая  2019 471

Хомашё деб тайёр маҳсулот олиб кираётганлиги аниқланди

Юртимизда тадбиркорликка яратилган имконият ва имтиёзларга қарамай баъзи бир “уддабурон тадбиркор”ларимиз қонунга зид равишда божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарнинг ТИФ ТН кодини ўзгартириб, тайёр товарни хомашё сифатида олиб киришга уринмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига хорижий давлатдан умумий қиймати 17 749 АҚШ долларига тенг бўлган, 15570 килограмм “Парда маҳсулотлари учун мато хомашёси” товари олиб келиниши лозим эди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Божхона кўриги давомида божхоначилар товарнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан белгиланган тартибда намуналар олиб, комплекс экспертизага юборганда ушбу товарлар хомашё эмас, балки тайёр парда матолари эканлиги маълум бўлди.

Олиб қўйилган ушбу парда товарларга нисбатан 2,1 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва жиноят иши қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech