24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Транспорт
4 Июл  2020 414

Хизмат ҳажми 2,5 бараварга ошди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташувларини амалга оширишда фаол.

 

«Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатувчиларга, экспортёр, деҳқон ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифати ҳам, ҳажми ошишда давом этяпти.

Совутгичли рефрижератор вагонларда юк ташиш хажми 2020 йилнинг олти ойи давомида ўтган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошди.

Хар йили анъанавий тарзда экспортга ташиладиган помидор, бодринг, карам, сабзи, пиёз, кўкатлар каби маҳсулотлардан ташқари 2020 йилда гилос, лимон, ўрик, узум каби маҳсулотлар Россия федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларига етказиб бериляпти.

Шу қаторда, импорт маҳсулотларни ташишга хам эътибор қаратилган. Жорий йилда совутгичли рефрижератор вагонларда аҳоли учун зарур бўлган озиқ овқат маҳсулотлари — қарийб 53 000 тонна картошка ва 200 тоннадан ортиқ ёғ-мой маҳсулотлари олиб келинди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари » АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech