02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Долзарб
25 Фев  2020 1457

Хитойнинг Россиядаги элчиси ХХРда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилди

Хитойлик мутахассислар янги турдаги коронавирусга қарши самарали таъсир кўрсата оладиган вакцинани ишлаб чиқди. Бу ҳақда журналистлар билан суҳбат вақтида Хитойнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилган, деб ёзмоқда«ТАСС».

Элчининг сўзларига кўра, хитойлик олимлар коронавирусга уч ўлчамли шарҳ бера олган ва бу вакцина ишлаб чиқилиши учун яхши асос бўла олади.

«Хитойда вирусга қарши кураша оладиган, имунитет ҳосил қилувчи вакцинани ишлаб чиқишди. Бу коронавирусга қарши курашдаги дастлабки натижалар, кейинги тажрибалар самараси ва уларни такомиллаштиришга яна вақт талаб қилинади», — деган Ханьхуэй.

Февраль ўрталарида ХХР Соғлиқни сақлаш миллий қўмитасининг биологик маркази директори Чжан Синмин коронавирусга қарши вакциналар ҳайвонларда синовдан ўтказилаётганини билдирган. Вакцинанинг одамлардаги клиник синовлари апрелдан аввал бошланмайди, деган Миллий қўмита раҳбари ўринбосари Цзен Исин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) директори Сумия Сваминатаннинг сўзларига кўра, вакцинанинг одамлардаги дастлабки синовлари беш ёки олти ойдан кейин ўтказилишини маълум қилган. Шунингдек, у бир нечта вакцина ишлаб чиқилаётгани, аммо улардан бир ёки иккитаси тест учун танлаб олинишини таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech