22 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Халқаро ҳамкорлик
20 Июл  2020 648

Хитойнинг «Innoway» компанияси юримизга қизиқиш билдирди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитойнинг «Innoway» компанияси ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди. «Innoway» компанияси бош директори Ни Лишиа (Nie Lixia) компаниянинг инновация ва ИКТ соҳасидаги ютуқлари ҳамда келажак учун режалари билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида ҳамкорликда юртимизда инновацион марказ ташкил этиш, Ўзбекистонлик инновациялар соҳасида фаолият юритувчи ёшларга «Innoway» компанияси мутахассислари томонидан малака ошириш курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Хитойнинг энг яхши тажрибасига асосланган ҳолда республикамизда интеграциялашган инновацион тизимни шакллантириш, жумладан, кичик ва ўрта инновацион корхоналарнинг жадал ривожланиш дастурлари, инновацион марказлар ва махсус инновацион зоналарни бошқариш, барқарор инновацияларни ривожлантириш бўйича биргаликда ишлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шу билан бирга, «Innоway» компанияси Ўзбекистон Республикасида 5G технологияси қамровини кенгайтириш, янги инновацион инфратузилмаларни жорий этиш бўйича катта қизиқиш билдирди. Бу ишларни амалга оширишда компаниянинг Бирлашган Араб Амирликлари, Словакия ва бошқа давлатлардаги муваффақиятли тажрибасидан фойдаланиш мумкин эканлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, «Innoway» компаниясининг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган «Innoweek 2020» инновацион ҳафталиги тадбирларида иштирок этиши тўғрисида ҳам сўз юритилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech