30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Саноат
2 Июл  2020 965

Хитойликлар Нукусда қоғоз ишлаб чиқаради

Нукусда Хитой сармояси асосида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади.

Нукусда хитойлик тадбиркорлар кўмагида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган янги корхона иш бошлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, «Qinhuangdao Julin Import & Export Co., Ltd» (ХХР) компанияси ва «Central Asia International Paper» масъулияти чекланган жамияти ўртасида олиб борилган изчил саъй-ҳаракатлар амалий натижаси бўлди.

Қайд этиш жоиз, тўғридан-тўғри хориж сармояси ва замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқариладиган шахсий гигиена маҳсулотлари ҳозирги пайтда ички ва ташқи бозорларда харидоргир ҳисобланади.

Хитойлик шериклар 2020 йил якунига қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 15-20 тоннагача етказишни режалаштирган. Хусусан, умумий ҳажмда 10 миллион АҚШ доллари йўналтирилган ҳолда қўшимча равишда босма, офсет ва картон қоғозлар ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech