24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Биласизми?
8 Мая  2019 1076

Хитойлик олимлар ҳазил туйғусига эга сунъий ақлни яратишга киришди

Дастурчи мутахассис Хи Хи деб номланган ғайриоддий изланишлар билан шуғулланади. У барча тадқиқот ишларини Стенфорд университетида амалга оширмоқда.

Кўзланган мақсадга эришиш учун тадқиқотчи аёл кўплаб ҳазиллар назарияларини ўз ичига олган энг мураккаб алгоритмдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Асосий вазифа – роботни импровизация қилиш ва киноя, пичингларга ўргатишдир, дея хабар беради Wired.

Хи Хи илмий ишига киришиш ғояси ҳазил тариқасида компютерга бир нечта омонимлар юклаганидан кейин келган. Бунинг учун машинада кулгили жумлаларни яратиш, улардаги тушунчаларни ўзгартириб юбориш талаб қилинди. Ҳар сафар нейрон тармоғига бир нечтадан янги сўзлар қўшиб борилаверди.

Ўшанда тажриба муваффақиятли деб тан олинмаганди, аммо бу ҳазил олимларини жиддий тадқиқотга киришишларига яхшигина туртки берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech