18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Воқеа-ҳодисалар
28 Окт  2019 452

Хитой терроризмга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди

Хитой изчил тарзда терроризмнинг ҳар қандай шаклига қарши курашади ва бу борада халқаро терроризмга қарши ҳамкорликни кучайтириш лозим, дея баёнот берди душанба кунги брифингда ХХР ТИВнинг расмий вакили Гэн Шуан.

Ундан «Исломий давлат» террористик гуруҳи раҳбарининг йўқ қилиниши ҳақидаги хабарни шарҳлаб бериш сўралганди.

«Биз вазиятни жуда диққат билан кузатиб борамиз, терроризм барча мамлакатларнинг душмани бўлиб қолмоқда ва бошқа давлатлар каби Хитой ҳам терроризмдан азият чекмоқда. Хитой терроризмнинг барча шаклларига қарши чиқмоқда ва бутун дунё бўйлаб терроризмга қарши курашда фаол иштирок этмоқда», дейди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Хитой барча мамлакатлар терроризмга қарши умумий курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаши керак, деб ҳисоблайди, уни келтириб чиқарадиган сабаблар ва ҳар қандай кўринишлари билан курашиш лозим.

Ундан сал олдин, яъни якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилинганини тасдиқлаганди. Унинг айтишича, шанба куни АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция чоғида у ўлим камарини портлатиб юборган. Ал-Бағдодийни «тез ва аниқ таниб олиш»га муваффақ бўлинган. Шунингдек, Трамп террористни йўқ қилишда ёрдам кўрсатгани учун Россия, Туркия, Сурия ва Ироқ давлатларига миннатдорлик билдирган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech