04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Инвестициялар
1 Мая  2020 506

«Хазорасп» ЭИЗ инветсорлар нигоҳида

Туркиялик бизнесменлар «Хазорасп» ЭИЗ да инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирдилар.

Жорий йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан видеоконференция ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг дипломатик миссияси раҳбари, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакили, «Baktat Gıda San. Tic. Ltd. Şti» ва «Demeter Sera Ticaret ve Sanayi A.Ş.» турк компаниялари бошқаруви раислари, «Хазорасп» ЭИЗ директори ва Хоразм вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари иштирок этди.

Тадбир чоғида туркиялик иштирокчиларга мамлакатимизда инвестиция соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар, шу жумладан, уларнинг «Хазорасп» ЭИЗда бизнес юритишлари учун тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Туркия компаниялари раҳбарлари Хазорасп туманида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдиришди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Туркияда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг туркиялик бизнесменларнинг Хоразм вилоятида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун мамлакатимизга ташрифини ташкил этишга келишилди, деб хабар беради Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech