26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
3 Апр  2020 720

Хайрия маркази иш бошлади

Тошкент вилоятида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази иш бошлади. Марказ Оҳангарон шаҳрида фаолият кўрсатмоқда.

Белгиланган тартибга кўра, бундан буён ногирон, ночор, эҳтиёжманд кишиларга кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Айни дамда марказда иш қизғин. Бугун вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги 40 нафардан оилага озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари етказилади.

10 турдаги озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари 3-5 кишилик оиланинг икки ҳафталик кунлик эҳтиёжини таъминлашга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech