16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
9 Авг  2019 509

“Халқлар дўстлиги” майдонида 2019 нафар ёш таэквондочилар иштирокида катта флэшмоб ўтказилди

Пойтахтимизда ўтказилаётган таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати юртимизда ушбу спорт тури ривожи ва тараққиёти, оммавий спорт тарғиботи йўлида ўзгача из қолдирмоқда.

Мусобақани кузатиб бориш учун шахсан жаҳон таэквондо федерацияси раҳбарининг ташрифи мазкур турнир не чоғлик аҳамият касб этишини белгилаб бермоқда.
Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ушбу мусобақа доирасида яна бир аҳамиятли тадбирга қўл урди. Бугун пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, аввало, соғлом турмиш тарзини, шунингдек, таэквондони тарғиб қилиш йўлида катта флэшмоб ташкил қилинди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Унда ушбу спорт турида катта ютуқларга эришган ҳамюртларимиз, юзлаб маҳаллий ва Жанубий Кореядан келган ёш таэквондочилар ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Флэшмобда жами 2019 нафар иштирокчи қатнашди.

Ушбу тадбирни жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Вон Чой ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борди. Мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамроҳлик қилишди.

Тадбир бошида меҳмонларга ўтган ой юртимизда катта тантана остида ўтган “Олимпия куни”га бағишлаб тайёрланган ролик намойиш этилди. Табиийки, бундай катта масштабдаги спорт тадбири Чунг Вон Чойни ҳам таъсирлантирмай қолмади.
Спортчилар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар майдонга йиғилган томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech