20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Ҳарбий
4 Июн  2019 703

Халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди

Қуролли Кучлар академиясида халқаро олимпиадада  қатнашиб совринли ўринларни қўлга киритган курсантлар тақдирланди.

Россия Федерациясининг Рязань олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юртида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида Ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналиши бўйича ўтказилган V халқаро олимпиадада курсантларимиз 35 жамоа орасидан умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашганди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Қарағанда шаҳрида МДҲ мамлакатларининг ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасида математика фанидан ўтказилган олимпиадада Қуролли Кучлар академияси курсантлари биринчи маротаба қатнашишларига қарамасдан 3-ўринни қўлга киритган эди. Тадбир давомида улар ҳам муносиб тақдирланди.

Курсантларнинг юқори натижаларга эришишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган Академия профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов, университет доктаранти Шохруҳ Хусанов, 4-босқич талабаси Сардор Базарбоевга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари жорий йилда математика, информатика (профессионал тайёргарлик) ҳамда Ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналишлари бўйича иккинчи ўринларни қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech