26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти саммитида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда

Кеча Португалиянинг Эшторил шаҳрида Consumer Internationalнинг (Халқаро истеъмолчилар ташкилоти) ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган саммити бошланди.

Унда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳам иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Саммит доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини онлайн ҳимоялашда стандартларга амал қилиш, келгуси рақамли давр истеъмолчилар имкониятларини кенгайтириш учун рақамли саводхонликни ошириш ҳамда ушбу соҳада муайян муваффақиятга эришган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш сингари масалаларга бағишланган сессиялар ўтказилади.

Саммит ишини 2 майга қадар давом эттиради. Ўша куни Consumer Internationalнинг бош ассамблеяси ўтказилади. Унда ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси унинг янги раисини ва 15 нафар кенгаш аъзосини сайлаш учун овоз беради.

Қайд этиш лозимки, МДҲ мамлакатларидан фақат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан КонфОП (Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси) Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг тўлақонли аъзолари ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech