07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,5 °C

Энергетика
7 Фев  2020 2840

Халқаро экспертлар ЁЭК ислоҳотларида иштирок этмоқда

Жаҳон банки Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексини ислоҳ қилишга халқаро экспертларни жалб қилиш орқали кўмаклашмоқда.

Тошкентда 2020 йил 6 февралда бўлиб ўтган энергетика вазири Алишер Султоновнинг ЖБ делегацияси аъзолари билан учрашуви ана шу мавзуга бағишланди.

Жаҳон банки делегацияси энергетика масалалари бўйича етакчи мутахассис Хусам  Бейдес бошчилигидаги энергетика соҳаси мутахассисларидан таркиб топган. 

Учрашувда шунингдек энергетика бўйича мустақил маслаҳатчи Будак Дилли (Туркия) ҳам иштирок этди. У мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнининг таҳлили ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Таъкидлаш керакки, Жаҳон Банки кўмагида мамлакат энергетика секторини ислоҳ қилиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган.Ва бу ҳужжат Президентнинг 2018 йил октябр ойида қабул қилинган тегишли қарори билан тасдиқланган

Энергетика соҳасини ислоҳ қилиш жараёнига кўмаклашиш доирасида Жаҳон Банкининг энергетика соҳасидаги эксперти Будак Дилл иштирокида қатор учрашувлар ўтказилган, энергетика секторининг ҳолатини яхшилаш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинган. Электроэнергетика бозорини танлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилган. Уларнинг натижалари бўйича Б.Дилли томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Электроэнергетика тўғрисида»ги қонунининг таҳлили ва қонунга киритилиш зарур бўлган тавсиялари тақдим қилинди.

Экспертнинг бу галги ташрифи давомида энергетика бозорининг истиқболли ривожланиши бўйича таклиф қилинаётган моделлари муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги  матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech