17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Мамлакатимизда
30 Апр  2019 875

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA – Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурида биринчи 30 та илғор мамлакат қаторига киришига эришиш белгиланган.

Таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этилади.

Шунингдек Фармон билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech