17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Мамлакатимизда
3 Авг  2019 966

Халқ таълими тизими ходимлари маошлари миқдори 1 августдан қандай бўлади?

Хабарингиз бор Президентимизнинг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони билан 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Мазкур фармон ижроси доирасида 2019 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Маданият вазири ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирларининг қўшма қарори қабул қилинди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Қўшма қарор билан 2019 йилнинг 1 августидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилиши муносабати билан халқ таълими, маданият ҳамда спорт муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари қайта ишлаб чиқилиб, халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, маданият ва спорт муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланди.

Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

                                                                                                                                                                                  (сўм)

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдори

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

 

1. Раҳбар ходимлар:

 

 

 

 

 

1.1 Умумтаълим мактаби директори

2 946 460

2 785 402

2 626 777

2 460 085

 

1.2 «Меҳрибонлик» уйи директори

1 970 082

1 845 064

х

х

 

1.3 Мактабдан ташқари муассаса директори

1 085 798

1 009 289

935 828

х

 

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:

 

 

 

 

 

2.1 Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2 785 402

2 626 777

2 460 085

2 297 647

 

2.2 Умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари

1 550 643

1 452 246

1 356 332

1 268 543

 

2.3 “Меҳрибонлик” уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1 845 064

1 723 236

х

Х

 

2.4 Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1 009 289

935 828

865 321

х

 

2.5 Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 252 028

1 155 968

1 063 415

х

 

 

Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

                                                                                                                                                                                         (сўм)

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдорлари:

олий малака тоифали

биринчи малака тоифали

иккинчи малака тоифали

олий маълумотли

ўрта махсус маълумотли

1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари (методистлари)

2 448 452

2 215 655

1 988 375

1 776 040

1 660 181

2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари, ёшлар етакчиси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари

2 448 452

2 215 655

1 988 375

1 776 040

1 660 181

3. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери

1 332 652

1 244 872

1 165 087

1 085 798

1 009 289

4. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист)

1 836 339

1 661 741

1 491 282

1 332 031

1 245 135

4.1. Умумий ўрта типдаги таълим муассасалари психологлари

1 939 174

1 827 917

1 711 733

1 598 436

1 494 163

4.2. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг психологи (4.1.-бандда кўрсатилгандан ташқари) ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти

1 085 798

1 009 289

935 828

865 321

799 026

5. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи

955 486

878 991

805 543

735 452

668 800

6. “Баркамол авлод” болалар марказларининг тўгарак раҳбарлари

1 098 810

1 010 841

926 375

845 770

769 120

7. Кутубхона мудири

х

х

х

1 063 415

974 640

8. Кутубхоначи

х

х

х

889 640

845 159

Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Т/р

Лавозимлар номи

Базавий тариф ставкалар миқдори

шаҳарлар-вилоятлар

марказлари, Нукус

шаҳри ва қишлоқ

туманлари

шаҳар туманлари

вилоятга

бўйсунувчи

шаҳарлар

I гуруҳ

II гуруҳ

I гуруҳ

II гуруҳ

1.

Бўлим мудири

2 175 220

2 045 440

2 045 440

1 917 660

2 045 440

2.

Мудир ўринбосари - гуруҳ раҳбари

1 671 476

1 552 055

1 671 476

1 552 055

1 552 055

3.

Шўъба мудири

1 671 476

1 552 055

1 671 476

1 552 055

1 552 055

4.

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бош мутахассислари

1 587 903

1 474 457

1 587 903

1 474 457

1 474 457

5.

Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис

1 034 706

955 324

1 034 706

955 324

955 324

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech