16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,8 °C

Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди

2017 йилнинг июнь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқ дипломатияси марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эди. Бугун ана шу марказнинг очилишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Марказ ШҲТ мамлакатлари билан маданий алоқаларни кенгайтириш, делегацияларнинг ташрифларини уюштириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорликни қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш сингари вазифаларни амалга оширади. Шунингдек, марказ ШҲТ мамлакатлари халқларининг бой тарихий ва маданий меросини ўрганиш мақсадида ахборот ресурсларини шакллантириш ва ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади.

Тадбирда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази раҳбари, сенатор Раҳматулла Назаров бутун дунёда глобаллашув  ва интеграция жараёнлари кучайиб бораётган шароитда халқ дипломатияси халқаро муносабатларнинг асосий унсурига айланаётганини таъкидлаб, халқ дипломатияси воситаларидан фойдаланиш ШҲТ мамлакатлари ва уларнинг халқлари яқинлашишига, ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик руҳи мустаҳкамланишига кўмаклашишини айтди.

Тадбир сўнггида Халқ дипломатияси маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида меморандум имзоланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech