03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Саломатлик
17 Мая  2020 461

Яна 32 бемор соғайди

Бугун Бухоро ва Андижонда 8 нафар Тошкентда 24 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2 245 нафарга етди.

Бугун Бухоро вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бухорода соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл, энг ёши каттаси 52, ёши кичиги эса 3 ёшда.

Бухорода шу пайтга қадар 440 нафар бемор соғайган.

Айни пайтда шифокорлар вилоятдаги 2 нафар беморга тегишли стандартлар бўйича даво чораларини кўришмоқда.

Андижонда соғайган 42 ёшли эркак узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчисидир.

Андижонда шу пайтга қадар 163 нафар бемор соғайган.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 13 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 245 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech