26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Биласизми?
14 Мая  2019 359

Лотереядаги ютуқ тушда аён бўлса-я?! Шундай бўлиши мумкинми?

Аммо яшил қитъалик фуқаро бир миллион Австралия долларини лотереяда ютиб олди. Ўзининг айтишича, рақамлар... тушида аён бўлган эмиш!..

«Би-би-си»да келтирилишича, рақамлар унга бундан 13 йил муқаддам тушида аён бўлган экан. Ана ўша пайтдан бери у барча сотиб олган лотереяларга ўша рақамларни белгилай бошлаган. Омад келтирган рақамлар унга бир неча марта кичикроқ бўлса-да, бошқа ютуқларни келтирган ҳам.

Ўзининг айтишича, бу сафар тушида кўрган рақамларнинг ҳаммаси тўғри келган. «Лотерея чиптасини интернет орқали текшириб кўриб, катта ютуқ чиққанини билдим, – дейди ўзи. – Ҳамиша ўша рақамлар қачондир тушади деб ўйлаб, ортга чекиниш ҳақида ўйламаганман ҳам», дея изоҳ беради ютуқ ғолиби.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech