23 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Бўш вақтда
24 Июл  2020 6305

Дам олиш кунлари қандай ҳаво кутилади?

Шанба ва якшанба кунлари Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади.

Бугун Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда.

Республикамиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech