07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Хавфсизлик
21 Мая  2020 492

Автоҳалокат қурбони 19 ёшли қиз

 Бухоро вилояти, Қоракўл туманида содир бўлган автоҳалокатда 19 яшар қиз вафот этди.

 

Воқеа 19 май куни соат 13:30 ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган.

“Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган “Ласетти” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси олд ўриндиғида ўтирган йўловчи қиз бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 41 яшар аёл йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech