08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Мамлакатимизда
18 Фев  2020 1278

Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори билан учрашув

Ўзбекистоннинг БМТдаги ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) директори Роберто Авазедо билан учрашди.

 

Р. Авазедога Бош вазир Абдулла Ариповнинг Тошкент инвестиция форуми ва Тошкентдаги чет эл инвесторлари Кенгашига таклифномаси топширилди.

 Шунингдек инвестиция форумининг мақсад ва дастурлари, ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби масалалари, шунингдек, ушбу масала бўйича Ишчи гуруҳнинг кутилаётган тўртинчи йиғилиши Женевада ўтказилиши масалалари бўйича келишиб олинди.

Р. Авазедо Ўзбекистонда рўй бераётган либераллаштириш жараёни ва иқтисодий ўзгаришларни юқори баҳолади. Юртимизнинг ЖСТга қўшилиши жараёнида унга зарур хужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик экспертлар ва мутахассисларнинг тематик семинарлар ва курслардаги иштирокини кенгайтириш йўли билан кўмаклашишга, шунингдек, Ишчи гуруҳ йиғилишларини томонлар билан келишган ҳолда ўтказишга ЖСТнинг тайёр эканлиги изҳор этилган, дея хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech