17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

ШҲТ ҲАТТ директори билан учрашув

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов билан учрашди.

 Эслатиб ўтамиз, у ижроия қўмитаси раҳбарлигига 2019 йилнинг январь ойидан киришган.

Вазир Ўзбекистоннинг ШҲТ аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда биргаликдаги ҳаракатини таъминлаш бўйича асосий органларидан бири ҳисобланган ҲАТТ фаолияти муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Учрашув чоғи ўтган қисқа давр ичида биргаликда институционал ривожланиш ва фаолиятни такомиллаштириш бўйича улкан ишлар амалга оширилгани ҳам тилга олинди.

Томонлар 2019 йилда кутилаётган чора-тадбирлар борасида ҳам фикр алмашдилар, дея хабар тарқатди ТИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech