29 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
30 Июн  2020 881

АҚШ делегацияси билан учрашув

2020 йил 30 июнда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФ) бош ижрочи директори Адам Болер билан учрашди.

 

Томонлар яқин сиёсий муносабатлар ўрнатилганини, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ҳарбий-техникавий алоқалар мустаҳкамланганини мамнуният билан қайд этдилар.

Суҳбатдошлар Афғонистон сиёсий раҳбарлари ўртасидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватладилар ҳамда инклюзив ҳукумат тузилиши ва Миллий ярашув бўйича Олий Кенгаш Афғонистоннинг ёрқин келажаги учун мамлакатнинг барча сиёсий кучларини бирлаштиришга ёрдам бериши зарурлигини таъкидладилар.

Учрашувда икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда таъкидланганидек, 27 май куни бўлиб ўтган «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» уч томонлама ҳамкорлик шаклидаги биринчи учрашув Афғонистонни тиклаш ва уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб қилиш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқишда ушбу механизмнинг муҳимлигини тасдиқлади.

АҚШ томони Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишда минтақавий ёндашувни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ушбу йўналишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

Музокаралар чоғида Афғонистон ва минтақамиз ўртасидаги иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтиришга кўмак берадиган қатор лойиҳаларни молиялаштириш учун ДФ маблағларини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Адам Болер Ўзбекистонда энергетика, инфратузилма, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга ДФ тайёрлигини билдирди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech